Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида «валютчиклар» қўлга тушди

11:45 11 Март 2025 Жамият
121 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа, Тўрақўрғон ва Янги Наманган тумани бўлимлари ҳамда ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар Ш.Н. ва С.Х. фуқаро Э.М.га 4 минг АҚШ долларини 51,6 миллион сўмга сотган вақтида, фуқаро М.Б. фуқаро Ф.Т.га 4 минг 200 АҚШ долларини 54,4 миллион сўмга сотган вақтида, фуқаро Қ.М. фуқаро И.С.га 3 минг 800 АҚШ долларини 49,4 миллион сўмга сотган вақтида ҳамда фуқаро М.У. фуқаро И.С.га 3 минг АҚШ долларини 42,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Маълум бўлишича, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.К. фуқаро М.А.га 4 минг АҚШ долларини 51,6 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.

Мазкур тадбир жараёнида 9 минг 450 АҚШ доллари ва 130 миллион сўм пуллар тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади Департамент хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?