Қийин аҳволда қолган она ва бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг Иркутск шаҳрида қийин аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россиянинг Иркутск шаҳрида танг аҳволда қолган она ва унинг вояга етмаган фарзандининг ватанга етиб олишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Аёлнинг сўрови асосида унга ва фарзандига Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган «Ватанга қайтариш» лойиҳаси доирасида Иркутск-Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта олиб берилди.
Ватандошлар 15 август куни «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси рейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида одам савдоси қурбонига айланган аёл Ўзбекистонга қайтарилгани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг