Қашқадарёдаги 20 минг оилада уй-жойга эҳтиёж борлиги айтилди
Иллюстратив фото
Ҳозирнинг ўзида Қашқадарё вилоятидаги 20 минг оилада уй-жойга эҳтиёж бор. Президент раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Шу муносабат билан жорий йилда 7 минг 700 та хонадон қурилишини якунлаш, аҳоли зич бўлган Шаҳрисабз ва Қарши шаҳри, Китоб, Косон, Чироқчи, Яккабоғда яна 5 минг хонадонли уйлар қуришни бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Хонадонлар энергия самарадор тизимга ўтиши учун Кўкдала ва Нишон туманлари, Қарши шаҳридаги ижтимоий объектлар ва хонадонларга қуёш панели, гелиоколлектор ўрнатишига кўмаклашиш топширилди.
Вилоят бошқармалари ва туман бўлимлари эса йил якунигача биносига камида 20 киловаттли қуёш панеллари ўрнатиши белгиланди.
Ўтган беш ойда Қашқадарёдаги 551 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади.
Шу билан бирга, содир этилаётган ҳар учта жиноятдан биттаси вилоят марказидан узоқда жойлашган, туристлар кўп ташриф буюрадиган Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Яккабоғ туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрига тўғри келаётгани қайд этилди.
Масъулларга маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилашга қаратилган «ички ишлар органлари минтақавий бошқарув тизимини» жорий этиш топширилди.
Бунда вилоят ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризм бўйича тизими Шаҳрисабз шаҳрида жойлашади ва ушбу 5 та туманда жиноятчиликни жиловлашга масъул бўлади.
Ҳозирда Қашқадарёда 5,5 минг ишсиз ёшлар бор. Яна 36,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келяпти.
Ёшларни «Ёшлар бизнеси» дастури, 13 минг нафар олийгоҳ битирувчисини «Келажакка қадам» дастурига қамраб олиб, уларнинг тадбиркорлиги ва бандлигига кўмаклашиш топширилди. Яна 5 минг ёшлар қишлоқ хўжалигида даромадли бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг