Қашқадарёда қарздор фуқаро «самосуд» қилинди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 июль куни Қарши шаҳрида «Nexia-2» русумли давлат рақам белгисисиз автомашинада бир гуруҳ шахслар қарз олди-бердиси сабаб бир фуқарони калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Аниқланишича, шаҳарнинг Темирйўлчи маҳалласида яшовчи фуқаро С. таниши А.дан қарз олиб, пулини қайтармасдан келган. Оқибатда қарз берган фуқаро июнь ойи ўрталарида икки нафар таниши билан фуқаро С.ни қўрқитиб қўйиш мақсадида уни калтаклаган ва ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг