Қашқадарёда ЙПХ ходими билан жанжаллашган ҳайдовчи қамоққа олинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган Cobalt ҳайдовчиси қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, белгиланган ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИО ходими тўхташ тақиқланган жойда қолдириб кетилган «Cobalt» автомашинаси ҳайдовчисидан ҳужжатларини тақдим этишини сўраган.
Бироқ фуқаро ходимнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, жанжал кўтарган ва машинага ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетишга уринган. Шу вақтда ЙПХ инспекторлари ҳайдовчини қонун талабларига бўйсунишга чақириб, автомашинадан туширган. Бундан ғазабланган фуқаро ходимларига нисбатан куч ишлатиб, жанжал келтириб чиқарган.
«ЙПХ ходимларига бўйсунмай қочишга ҳаракат қилдим. Улар мени машинадан тушириб олишгани сабабли жаҳлим чиқиб, жанжаллашиб кетдим. Ҳаммадан узр сўрайман», дейди ҳайдовчи.
Қайд этилишича, ҳозирда қоидабузар ҳайдовчининг автомобили жарима майдонига қўйилган. Фуқаронинг ўзига эса Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг