Қашқадарёда «Cobalt»ни тош босиб қолиши оқибатида Венгрия фуқаролари вафот этгани маълум бўлди

Видеодан кадр
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Тахтақорача довонида улкан тош «Cobalt» машинасини босиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси ҳалок бўлганлар орасида Венгрия фуқаролари борлигини маълум қилди.
«Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси Қашқадарё вилоятида тошлар қулаб тушиши оқибатида икки нафар Венгрия фуқаросининг фожиали ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.
Вафот этганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу бахтсиз ҳодиса, афсуски, дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлиши мумкин бўлган табиий офат натижасида рўй берди. Ўзбекистон томони барча тафсилотларни аниқлаш учун синчковлик билан тергов ўтказмоқда», дейилади хабарда.
Шунингдек, Будапештдаги ваколатхона марҳумларнинг жасадини ватанига қайтаришда тўлиқ ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг