Қашқадарёда 751 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Қашқадарё вилоятида 751 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Косон тумани «Пахтазор» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М. Р. тижорат мақсадида газ ҳисоблагичсиз тармоққа тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 751 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг