Қашқадарё, Бухоро ва Фарғонада ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Уч вилоятда фуқароларни ишга киритиб қўйиш ваъдаси билан уларнинг ишончига кириб, пул талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Д.К.» АЖ қўриқчиси М.А. фуқаролар С.У. ва Ё.И.нинг ишончига кириб, уларни ушбу корхонага ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.З.нинг ишончига кириб, уни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса «Тошлоқтумангаз» газчиси М.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб фуқаро А.С.ни ушбу газ таъминоти корхонасига ишга киритиб қўйиши эвазига муқаддам 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 640 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг