Қаршидаги иссиқхона 119 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

11:11 09 Апрель 2025 Жамият
188 0

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўтказилган рейд давомида 119 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар қилди.

Маълум қилинишича, «Ғудбин» МФЙда яшовчи фуқаронинг иссиқхонаси кўздан кечирилганда, у лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан резина шланг орқали уланиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, сарфланган табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 119 миллион 665 минг сўмлик зарар аниқланди.

Ноқонуний ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?