Қаршида польшалик кардиожарроҳ билан ҳамкорликда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

16:02 20 Октябр 2021 Жамият
564 0

Фото: Фахриддин Бозоров/ Халқ сўзи

Польша Республикаси Кардиологлар жамияти президенти, профессор Роберт Гил Жулиан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди.

-Бу амалиётнинг муҳим томони шундаки, мураккаб коронар томирлар, яъни кальцинатлашган торайишлар ва ёпилган томирларни ротаблатор ускунаси ёрдамида бурғулаб очиб, стентлаш амалиёти вилоятимизда илк маротаба ўтказилди, - дейди филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Набижон Йўлдошев. – Ротаблатор кальцинатлашган ноэластик пилакча (бляшка)ларни дақиқасига 160 000 айланма тезликда парчалаб, йўл очади. Бунинг натижасида коронар томирларни мукаммал стентлашга эришилди.

Филиалда хорижлик малакали кардиожарроҳлар иштирокидаги бундай амалиётларни ташкил этиш анъанага айланиб бормоқда. Шу пайтгача бу ерда Швейцария, Россия, Грузия ва Арманистон сингари давлатларнинг нуфузли клиникалари шифокорлари маҳорат дарслари шаклида жарроҳлик амалиётлари ўтказган эди

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?