Қарши шаҳрида «Саломатлик марафони»га старт берилди
Қарши шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган «Саломатлик марафони» бошланди.
Марафон доирасида жорий ой якунига қадар оилавий поликлиникалар, вилоят ва республика даражасидаги етакчи шифокорлар, шунингдек, хорижий мутахассислар иштирокида аҳолининг барча қатламлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

«Саломатлик марафони» давомида нафақат тиббий кўриклар ташкил этилади, балки соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар ҳам берилади. Аҳоли учун тақдим этилаётган барча тиббий хизматлар мутлақо бепул амалга оширилади.
Марафон доирасида шаҳар марказий кўчалари бўйлаб 5 минг қадамлик пиёда юриш тадбири ҳам ташкил этилди. Бу эса аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг