Қаратеренг кўли бўйида этнотуристик мажмуа очилди
Ғ.ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Тахтакўпир туманидаги Қаратеренг кўли бўйида барпо этилган «Қаратеренг» этнотуристик мажмуасининг очилиши муносабати билан Ёшлар фестивали ўтказилди. Унда республикамиз ёшлари, маданият ва санъат ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Миллий урф-одатлар ва анъаналарнинг театрлаштирилган композициялари, ўтовлар ёнида қардош халқларнинг кундалик ҳаётини акс эттирувчи манзаралар, кўнгилочар дастурлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Ёшлар фестивалида болани бешикка белаш, тушов кесар, қиз базми, қиз узатиш, беточар (келин салом) ва бошқа миллий удумлар намойиш қилинди. Шунингдек, тегирмон тортиш, урчуқ йигириш, гўбида ёғ чиқариш каби ҳаётий манзаралар, турли халқларнинг миллий таомлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, кўл бўйлаб ёшлар сайли, от, туя миниб сайр қилиш сингари этномуҳит иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
— Юртимизда барча халқлар вакиллари дўст ва бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ истиқомат қилиб келмоқда, — дейди тадбир иштирокчиларидан бири Моҳим Оразмухаммедова. — Байрамларда турли миллатларнинг урф-одатлари саҳна кўринишларида намойиш этилиши бизга ўзига хос фахр-ифтихор бағишлайди. Бугун «Қаратеренг» этнотуристик мажмуасининг очилиши муносабати билан ўтказилган Ёшлар фестивалида ҳам шунга гувоҳ бўлдик. Кўл атрофидаги «Бўрши» тоғи тепасида дарвозлар чиқиши, ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазмаси, рассомларнинг атроф-муҳитни акс эттирган асарлари намойиши барчага барчага манзур бўлди.
Кечки концерт дастури «Fashion night» турли миллат вакиллари либослари кўргазмаси ва салютлар шоуси билан давом этди.









Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг