«Қамчиқ» довонида ҳаракат қайта тикланди

Фото: ЙҲХХ
«Қамчиқ» довонида махсус ўқув машғулотлари якунланиб, транспортларнинг ҳаракати қайта тикланди, деб хабар бермоқда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Қайд этилишича, Машғулотлар давомида ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати «Қамчиқ» довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган.
«Блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларидан аҳоли орасида асоссиз саросима келтирмаслик, ўқув машқлари давомидаги амалий жараёнларга оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик ҳамда расмий ахборот манбаларидан оқилона ва унумли фойдаланишни сўраймиз», дейилади ЙҲХХ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Қамчиқавтойўл» ИЙФК ДМ томонидан махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилиши муносабати билан халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтувчи қисмида (145-километрида) транспорт воситаларининг ҳаракати бугун соат 11:00 дан вақтинча, қисқа муддатга чеклангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг