Икки ҳудудда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон тумани, «Олмалиқ-Охангарон-Тошкент» чорраҳасида фуқаро Б.М.нинг бошқарувидаги «Tracker-2» русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.М., М.Р. ва В.Р.га тегишли республика ҳудудига айланма йўллар орқали ўтказиш мақсадида олиб келинган 3 минг қути «Oris Change», 2 минг 970 қути «Milano» ва 465 қути «Esse Change» номли жами 6 минг 435 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Таъкидланишича, тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.М.ниг «Spark» русумли автомашинасида 19 турдаги 2 минг 72 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг