Қайта ишланаётган «Уддабурон болалар» фильмининг тизери эълон қилинди

Netflix «Уддабурон болалар» франшизасини қайта ишга туширмоқда ва фильмнинг илк тизерини эълон қилди. У «Уддабурон болалар: Армагеддон» деб номланиб, 22 сентябрь куни премьера қилинади.
Бош ролларни Закари Леви, Жина Родригес, Эверли Карганилла ва дебютант Коннор Эстерсон ижро этган. Сюжетга кўра, кучли компьютер даҳоси махсус вирус ёрдамида дунёнинг барча технологияларини "қул" қилиб олади. Супер агентларнинг болалари ёвуз одамни тўхтатиши, ота-оналарини ва бутун сайёрани ҳалокатдан қутқариши керак.
Эслатиб ўтамиз, «Уддабурон болалар» франшизасида 2001 йилдан 2011 йилгача жами 4 та тўлиқ метражли фильм эълон қилинган. Унда ролларни Антонио Бандерас, Карла Гужио, Дэрил Сабара ва Алекса ПенаВегалар ижро этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг