Қайноқ қум ва туз билан даволаш маскани
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Олот тумани марказидан 24 километр олисда жойлашган шифобахш туз кони ёз чилласида ўз дардига даво излаб келаётган кишилар билан гавжумлашди. Бу ерда халқ табобати асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган маскан фаолият кўрсатмоқда.
Қадимий кўл ўрнида юзага келган туз конида ўттиздан зиёд ўтов тикланиб, беморларнинг шифо топиб кетишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ҳаво ҳарорати 40 – 45 даражага кўтарилгани муолажа олувчилар учун айни муддао бўляпти.

— Қайноқ қум ва туз билан даволаш илмий жиҳатдан асосланган метод, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ихтиёр Абдулхаков. — Мазкур маскан фаолияти таянч ҳаракат тизимидаги турли касалликларни даволашга қаратилган. Ҳар қандай яллиғланиш жараёни асосида суюқлик тўпланиши ётади. Қайноқ қум уни организмдан чиқиб кетишига имкон яратади. Айниқса, остеохондроз, остеоартоз, артрит касалликларини даволашда ёрдам беради.
Албатта, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу даволаш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Негаки, юрак қон томир касалликлари безовта қилган кишиларга қумли ванна, тузли сув ва балчиқдан фойдаланишда қарши кўрсатмалар мавжуд.

Айни пайтда ушбу масканда эчки ва туя сути билан даволаш шохобчалари ташкил этиш, табиатнинг бу камёб гўшасини сайёҳлик маршрутига киритиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг