Қадимги Хитойда косметика саноати ривожлангани аниқланди
Археологларнинг таъкидлашича, қадимги Хитойда косметика саноати ривожланган. Пардоз-андоз қадимда ҳам аксарият аҳоли учун муҳим бўлган.
Гап шундаки олимлар эрамизнинг 618-907 йилларида косметика ишлаб чиқарилганлиги ҳақидаги далилларни топдилар. Қадимги хитойликларнинг маҳсулот ассортименти ҳайвонларнинг ёғига асосланган терини намловчи воситалар ва қошларни мустаҳкамловчи воситалардан иборат бўлган. Ушбу маҳсулотлардан Тан сулоласининг зодагон одамлари фойдаланган.
Тадқиқот давомида археологлар Тан сулоласининг қадимий пойтахти Циан шаҳридаги бир неча минг қабрларни таҳлил қилишди. Натижалар шуни кўрсатдики, ўша даврда хитойликлар нафақат янги косметик рецептларини ишлаб чиққан, балки мавжудларини ҳам такомиллаштиришган.
Археологлар нафақат терини парвариш қилиш воситалари, балки декоратив косметика изларини ҳам топдилар. Тан сулоласи вакиллари лаб бўёғининг аналогларидан фаол фойдаланишган. Қошлар учун маҳсулот сифатида графит рудасидан фойдаланишган.
Бироқ, баъзи маҳсулотларга симоб ҳам аралашган. Бундай бирикмалар саломатлик учун хавфли ҳисобланади.
“Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Хитойда Тан сулоласи даврида косметика хилма-хил бўлган ва уларни ишлаб чиқаришда турли хил хом ашёлардан, жумладан, ўсимликлар, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган”, дейилади тадқиқотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг