Путиннинг «соя флоти» таҳдид остида қолди
Европанинг 14 та давлати Россиянинг «соя флоти» кемаларини Болтиқ ва Шимолий денгизлар орқали нефть маҳсулотларини ташишига тўсқинлик қилмоқчи. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Европанинг 14 та давлати халқаро юк ташиш қоидаларини бузган танкерлар, хусусан, доимий рўйхатдан ўтмаган, тегишли суғурта ва операцион хавфсизлик сертификатларига эга бўлмаган ҳамда санкцияларга учраган кемаларга қарши кескин чоралар кўришни маъқуллаган.
Германия, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Болтиқбўйи давлатлари, Дания, Нидерландия, Норвегия, Финляндия, Польша, Швеция ҳамда Исландия томонидан қабул қилинган мазкур қўшма баёнотда Россия «халқаро навигация хавфсизлиги»га жиддий таҳдид солаётгани таъкидланган. Мазкур баёнотда кўплаб рус кемаларида идентификация маълумотларини сохталаштириш каби қоидабузарликлар кузатилаётгани қайд этилган.

Келгусида ушбу қўшма баёнотни имзолаган давлатлар бундай танкерларни «фуқаролиги йўқ» кемалар сифатида баҳолайди ҳамда уларга қарши кескин чоралар кўради. Маълумот учун, БМТнинг денгиз ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ, ҳарбий кучлар очиқ денгизлардаги бундай кемаларни тўхтатиб, текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефулнинг таъкидлашича, мазкур танкерлар минтақадаги экологик хавфсизликка ҳам жиддий таҳдид солади. Чунки улар кўпинча оғир техник ҳолатда бўлади ва етарли даражада тайёргарликдан ўтмаган экипажлар томонидан бошқарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг