Пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар белгиланди
Қонунга кўра, пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилайди.
Бунда тўлов нақд пул шаклида ёки нақд пульсиз, тўлов тизимларидан, шу жумладан автоматлаштирилган тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи бериладиган фойдаланувчилар ҳамда транспортларнинг рўйхатини белгилаш ҳуқуқига эга.
Улар, шунингдек:
— пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиши;
— пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилган ҳудудда йўл белгилари ўрнатилишини, шунингдек видеокузатув тизимлари ёки қўриқлашнинг бошқа техник воситалари ўрнатилиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаши;
— тўхтаб туриш жойининг кириш ёки ундан чиқиш жойига туташ бўлган тўхтаб туриш жойлари орасидан ногиронлиги бўлган шахслар бошқарадиган ёки уларни ташийдиган транспортлар учун жойлар ажратилишини таъминлаши шарт.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг