ПСЖ футболчисига нисбатан жиддий айблов қўйилмоқда
Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳимоячиси, 29 ёшли Лукас Эрнандес ҳамда унинг рафиқаси Виктория Триай одам савдоси ва ноқонуний меҳнатдан фойдаланганликда айбланмоқда. “Paris Match” нашри хабар беришича, даъво Версаль прокуратурасига колумбиялик оила томонидан киритилган.
Шикоятга кўра, жуфтлик икки нафар катта ёшли фарзанди ва аёлнинг онаси билан бирга 2024 йил сентябридан 2025 йил ноябригача Эрнандеслар оиласида қонуний меҳнат шартларисиз, ортиқча иш соатларида ишлашга мажбур бўлган. Уларнинг фаолияти расмий меҳнат шартномалари билан расмийлаштирилмагани таъкидланмоқда.
Манбанинг қайд этишича, гувоҳликларда колумбиялик аёл ўзларига нисбатан муносабатни кескин танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, оила уларга кам ҳақ тўлаган, таҳқирлаган ва муҳожирларга ҳуқуқий мақом берилишини ваъда қилиб, амалда бажармаган.
Даъвогарларнинг адвокати Лола Дюбуа Лукас Эрнандес колумбиялик оилани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда сақлаб келганини, айрим ҳолатларда эса бу муносабат замонавий қулликка яқин бўлганини билдирган.
Нашр маълумотларида келтирилишича, Лукас Эрнандес ва унинг рафиқаси қўйилаётган айбловлардан ҳайратда қолган ва ўзларига нисбатан билдирилган даъволарни рад этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг