“PROlogue” Халқаро кинофестивали ҳақида батафсил маълумот берилди
Фото: "Халқ сўзи Online"
“Халқ сўзи Online“. Ҳасан Тошхўжаев. Ёшлар ижод саройида “PROlogue” Халқаро кинофестивали ташкилотчилари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф. Зокиров, фестивал дирекцияси раҳбари О. Абдушукуров ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Матбуот анжуманида ташкилотчилар йиғилганларга халқаро кинофестивални ўтказишдан кўзланган мақсад, унинг тарихи, ўзбек киноси олдида долзарб бўлиб турган бугунги масалалар, фестиваль меҳмонлари ва ҳакамлар ҳайъати таркиби, фестиваль дастуридан ўрин олган тўлиқ метражли, қисқа метражли ҳамда миллий қисқа метражли фильмлар ҳақида батафсил ахборот беришди.
Анжуманда хориждан ташриф буюрган ва юртимиз ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг