Президентнинг ўз белгиси ва штандарти(байроғи)ни белгилаш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, қонун лойиҳасини депутатларга адлия вазири Русланбек Давлетов тақдим қилган.
Таъкидланишича, Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи) юзасидан қоидалар киритилмоқда.
Хорижий давлатларда Давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти янги сайланган Президентга қасамёд қабул қилгандан кейин топширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмаганлиги боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Ушбу тартиб лавозимга сайланган шахсни президентлик лавозимига юклатилган мураккаб вазифаларни самарали амалга оширишига халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг