Президент Тошкентдаги гастротуризм кўчаси билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, аҳолининг турмуш шароитлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Бу сафарги йўналиш Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини қамраб олди. Уларни Бунёдкор кўчаси боғлаб туради. Ушбу марказий кўчада санъат ва маданият масканлари, турли идоралар, кўп қаватли уйлар, супермаркет ва ресторанлар жойлашган. Бу салоҳиятдан фойдаланиб, унинг 1,5 километр қисми хизмат кўрсатиш ва гастротуризм кўчасига айлантирилди.
Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга бу ердаги шароитларни кўздан кечирди.
Йўл бўйи обод қилинган. Ажойиб ландшафт дизайни, фавворалар, турфа чироқлар ҳудудга янада кўрк бағишлаган. Одамлар сайр қилиши, овқатланиши, мазмунли дам олиши учун барча қулайликлар яратилган.
Шу мақсадда бу ердаги 90 та тадбиркорлик субъекти туну кун ишлаш тартибига ўтказилди. Шундан 45 та корхона янги ташкил этилди. 500 киши иш билан таъминланди.
Кўчага ёндош ҳудуддаги Камолон, Янги Камолон ва Камолон дарвоза маҳаллаларида 18 мингга яқин аҳоли яшайди. Бу ўзгаришлар, аввало, шу инсонлар турмушида сезилади. Қолаверса, ҳозир бу жойга йилига 255 минг меҳмон ташриф буюрмоқда. Энди уларнинг сонини йилига 1 миллионга етказиш учун шароит бор.
Сўнгги йилларда юртимизда туризм соҳасида 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Ўтган йили хорижий сайёҳлар ташрифи илк бор 10 миллиондан ошди. Ҳудудларда саёҳат ва сервис инфратузилмаси яхши ривожланаяпти. Туризм қишлоқлари, меҳмон уйлари, гастрономик кўчалар қўллаб-қувватланаяти.
Пойтахтимизнинг Миробод, Олмазор, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт туманларида шундай гавжум кўчалар ташкил этилган. Бунёдкор кўчаси мазкур туризм ҳалқасининг бир қисми бўлади. Умуман, Тошкент шаҳрида 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини мингтага кўпайтириш режалаштирилган.
Шу ерда замонавий бекатлар ҳамда автотураргоҳлар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг