Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтган “Марказий Осиё – Россия“ форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистон етакчиси сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва кўп томонлама шериклик натижадорлигини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.
Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг