Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида АҚШнинг “Citigroup” молиявий корпорацияси раиси Жон Дуганни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида АҚШнинг энг йирик молиявий корпорацияси – “Citigroup” раиси Жон Дуганни қабул қилди.
“Citigroup” банк, инвестиция ва молия хизматларини кўрсатишга ихтисослашган. Унинг бозор капиталлашуви 100 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади, компания умумий қиймати 2,3 триллион АҚШ долларидан зиёд бўлган активларни бошқаради.
Учрашувда корпорация билан ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
“Citigroup” кўмагида Ўзбекистон банклари ва давлат корхоналарининг облигациялари халқаро фонд бозорларида муваффақиятли жойлаштирилди. Тошкентда компаниянинг офиси очилди.
Йирик давлат корхоналари бўйича IPO битимларини тайёрлаш ва тузиш, еврооблигациялар чиқариш, мамлакат рейтингини оширишни таъминлаш учун маслаҳат ёрдамини кўрсатиш, шунингдек, молиявий ечимларни ишлаб чиқиш ва савдони молиялаштиришнинг янги воситаларини ишга тушириш борасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Корпорация билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш бўйича “йўл харитаси“ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг