Президент қарори билан яна бир соҳада монополия бекор қилинади
Энергетика вазирлиги табиий ва суюлтирилган газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш тартибини (низом) ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди. Бу ҳақда «Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасида қайд этилган.
Унга кўра, ишлаб чиқилган тартиб асосида табиий газ тақсимоти тизими 2024-2025 йилларда хусусий секторга ўтказиладиган пилот ҳудудларни аниқлайди. Ушбу ҳудудлардаги тизимни хусусий секторга ўтказиш юзасидан салоҳиятли компаниялар билан ўтказиладиган музокаралар натижаси бўйича аниқ шартлар асосида газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказади.
Шунингдек, қарорда 5 та туманда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш функциясини хусусий операторларга бериш бўйича Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ҳукуматга киритади. Газ таъминоти тизимида хусусий операторга топшириладиган айрим туманлар таъминоти бўлимлари пилот лойиҳаси сифатида танлаб олинган.
Жумладан, табиий газ йўналишида Қорақалпоғистон Республикасидаги «Хўжайлитумангаз», Андижон вилоятидаги «Олтинкўлтумангаз», Бухоро вилоятидаги «Бухоротумангаз», Жиззах вилоятидаги «Ғаллаоролтумангаз», Қашқадарё вилоятидаги «Қаршитумангаз», Навоий вилоятидаги «Қизилтепатумангаз», Наманган вилоятидаги «Янгиқўрғонтумангаз», Самарқанд вилоятидаги «Самарқандтумангаз», Сурхондарё вилоятидаги «Деновтумангаз», Сирдарё вилоятидаги «Ховостумангаз», Тошкент вилоятидаги «Янгиюлтумангаз», Фарғона вилоятидаги «Учкўприктумангаз», Хоразм вилоятидаги «Урганчтумангаз», Тошкент шаҳридаги «Бектемиртумангаз» газ таъминоти бўлимлари хусусий секторга топширилади.
Суюлтирилган газ йўналишида эса Қорақалпоғистон Республикасидаги «Тўрткўлтумангаз», Андижон вилоятидаги «Андижонтумангаз», Фарғона вилоятидаги «Бешариқтумангаз», Самарқанд вилоятидаги «Ургуттумангаз» ва Қашқадарё вилоятидаги «Чироқчитумангаз» газ таъминоти бўлимлари танлаб олинган.
Шу билан бирга 2024 йил 1 ноябрга қадар республикада суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлигини инобатга олиб, истеъмолчиларни мақбул нархларда суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан республикага суюлтирилган газни импорт орқали олиб кириш ҳамда истеъмолчиларга бозор нархларида реализация қилиш имконини яратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Президент Администрациясига киритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг