Президент Андижонга инвестиция киритмоқчи бўлган хорижий компаниялар вакиллари билан учрашди
Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятига ташрифи давомида ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётган хорижий компаниялар вакиллари билан учрашди.
Бугунги йиғилишда қайд этилганидек, бу йил Андижонда қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш режалаштирилган.
Хитой компанияларидан бири вилоятда микро ГЭСлар учун керакли ускуналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Қайд этилганидек, қурилган ГЭСларга 1 йил давомида бепул сервис хизмати кўрсатилади.
Кеча Бобур шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши эълон қилинган эди. Кўплаб сармоядорлар шаҳар қурилишида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда.
Жумладан, хитойлик инвестор 250 миллион доллар инвестиция ҳисобига замонавий мажмуа қурмоқчи. Лойиҳага мувофиқ, 55 гектар ҳудудда бизнес маркази, меҳмонхона, савдо марказлари ва 3 минг хонадонга мўлжалланган уй-жой қурилади.
Учрашувда шу ва бошқа лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга инвестицияларни кўпайтириш, инвесторлар билан яқиндан ишлаб, зарур шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу билан Президентнинг Андижон вилоятига ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг