Португалия ўсмирлар терма жамоаси чемпион
Қатар мамлакати мезбонлиги остида ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақаси якунланди. Бугун, 27 ноябрь куни мусобақанинг финал ўйини бўлиб ўтди.
Унда Португалия ўсмирлар терма жамоаси Австрияни мағлубиятга учратди. Ўйинда киритилган ягона голга 32-дақиқада Анисиу Кабрал муаллифлик қилди.
Шу тариқа Португалия ўсмирлар терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Финалда мағлуб бўлган Австрия терма жамоаси эса ўз тарихида биринчи марта мусобақа финалида ўйнади.
Маълумот учун, ушбу ёш тоифасидаги кейинги мундиал 2026 йилда бўлиб ўтади ва ушбу турнирга ҳам Қатар мамлакати мезбонлик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг