Пойтахтда сифатсиз алкоголь сотаётган дўконлар фош қилинди

16:15 10 Февраль 2026 Жамият
251 0

Тошкент шаҳрида хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари фош қилинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Миробод туманида фаолият юритувчи «А.» МЧЖ савдо дўконида умумий баҳоси 246,8 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 514 дона акциз маркасиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, «Л.А.» МЧЖ савдо дўкони сотувчиси харидорга хорижда ишлаб чиқарилган акциз марка билан елимланмаган алкоголь маҳсулотини 1,3 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан жами 431 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?