Пойтахтда ҳали ечимини кутаётган масалалар кўплиги қайд этилди
«Энг аввало, шаҳар аҳолисини ташвишга солаётган экология, юқори даромадли иш ўринлари яратиш ва сифатли бошқарув масаласида шаҳар масъуллари ёндашувини ўзгартириши зарур», – деди Президентимиз.
Мисол учун, Юнусободда беш йилда 500 минг квадрат метр йирик савдо комплекслари барпо этилиб, савдо ва хизмат кўрсатиш ҳажми жорий йилнинг ўзида 76 триллион сўмга етди. Шайхонтоҳур, Чилонзор, Мирзо Улуғбек туманларида ҳам катта ўзгаришлар бор.
Лекин Яшнободдаги «Технопарк»да юқори даромадли иш ўринларини яратиш учун ҳали катта салоҳият борлиги таъкидланди. Янгиҳаётдаги «Тошкент индекс» лойиҳасида эса қурилган 6,5 мингта савдо объектининг ярмидан кўпи бўш тургани қайд этилди.
Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари ҳокимларига тадбиркорларга шароит яратиб берса, биргина шу лойиҳаларни тўлиқ ишга тушириш орқали яна камида 10 мингта иш ўрни ташкил қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Тошкент шаҳрида яширин иқтисодиёт улуши 9,5 фоизни ташкил қилаётгани, мутасаддилар уни қисқартириш билан тизимли шуғулланиши шартлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг