Пойтахт ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Мирҳамидов Мирмуҳаммад Миршаҳидович Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Мирмуҳаммад Мирҳамидов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Адлия катта маслаҳатчиси.
У 2006 йилдан бошлаб прокуратура тизими органларида турли лавозимларда фаолият юритган. 2023 йилдан бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунийлик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг