Пискентда «Nexia-2» автомобили тўлиқ ёниб кетди
Пискент туманида «Nexia-2» автомобили тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат кеча, 21 январ куни соат тахминан 19:45 ларда Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Д-020 «Қорасув-Бўка-Бекобод ш.» автомобиль йўлининг 28-километрида содир бўлган.
1995 йилда туғилган ҳайдовчи «Nexia-2» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, двигатель қисмида ёнгин келиб чиққан ва автоулов тўлиқ ёниб кетган. Ушбу ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пискент тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг