Пиллачилик иш ўринлари яратишда катта имконият

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Хива туманидаги “Khiva Silk Fabric” корхонасини бориб кўрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўш турган бинони модернизациялаш орқали амалга оширилган лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йил август ойидан ишга туширилди. Хитойдан ихтисослашган ускуналар олиб келиб ўрнатилди.
Кластер усулига асосланган корхона йилига 140 тоннадан зиёд қуруқ пиллани қайта ишлаш қувватига эга. Бу ерда 110 киши, асосан аёллар иш билан таъминланган. Вилоят миқёсида олганда эса, бугунги кунда пиллачилик тармоғида мингта доимий, 30 мингта мавсумий иш ўрни яратилган.
Давлатимиз раҳбари корхона фаолияти билан танишди, ишчилар билан суҳбатлашди. Пиллачиликда одамларни, айниқса, аёлларни иш билан таъминлаш бўйича катта имкониятлар борлиги, хориждан катта баргли тут навларини олиб келиб, шундай корхоналарни ҳар бир туманда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Келгуси йилдан корхонада ипак толасидан мато ва тайёр кийим-кечак тайёрлаш, ғумбакдан лаборатория усулида ёғ олиш йўлга қўйилади. Ипакни олгандан кейин пилла ичида қоладиган ғумбакка шу кунгача бизда чиқинди сифатида қаралган. Оқсилга жуда бой ғумбакдан косметологияда ишлатиладиган қимматбаҳо ёғ олинади. Хитойда бу ёғнинг 1 литри 40-50 доллар атрофида сотилади.
Корхонада хитин ва хитозан моддаси, биологик фаол қўшимчалар, ғумбак консерваси, тут баргидан чой ва ширинликлар ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.
Ҳозирданоқ қиймати 1,1 миллион долларга тенг экспорт шартномалари имзоланган. Хусусан, Хитой ва Покистонга ипак маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.
Шу ерда Хоразмда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва боғдорчиликни ривожлантириш, қовун етиштиришни кўпайтириш ва экспорт қилиш, асосий ва такрорий экинда шоли етиштиришга оид истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Президентимиз лойиҳаларни сифатли бажариш, аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш, иш ўринлари ва даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берди. Тошсоқа магистрал суғориш каналларини қайта қуриш бўйича бажарилган ишлар билан танишар экан, қурилиш ишларини изчил давом эттириш, сувни тежашга қаратилган бундай лойиҳаларни бошқа вилоятларда ҳам амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг