Пичоқчилик томорқачининг пичоғи мой устида
Давраларда меҳнат фахрийси Холмурод Раҳимов ҳақида сўз очилса, ували-жували бу инсонга “Пичоғи мой устида”, дея таъриф беришади. Бу гапда муболаға йўқ. Ҳар бир қарич ердан оқилона фойдаланиш борасида Холмурод аканинг олдига тушадигани яқин атрофда топилмайди.
— Томорқангизда файз бўлса, дастурхонингиздан қут-барака аримайди, — дейди Олот туманидаги Пичоқчи маҳалласида яшовчи оила соҳиби. — Биз олти сотих томорқадан унумли фойдаланиб кам бўлаётганимиз йўқ. Ҳамма гап ҳафсала ва иштиёқда.

Холмурод ака ҳақ. Томорқада ишлаш бу хонадонда фарзанд тарбиясининг узвий қисми саналади. Меҳнатсеварлик оила аъзоларининг қон-қонига сингиб кетган. Улар томорқани узлуксиз маҳсулот берувчи конвейерга айлантиришган, десак ҳам хато қилмаймиз: картошка, помидор, бодринг, лавлаги, турп, карам, пиёз, булғор қалампири, исмалоқ, хуллас рўзғор учун неки керакли сабзавот бор пешма-пеш тайёр бўлади. Парвариш қилинаётган юз бошдан зиёд қуён, курка, товуқни ҳам унутишмайди. Улар учун маккажўхори дони етиштиришади. Қиш бўйи оила дастурхонидан узум, анор, сут-қаймоқ, тухум аримайди. Бир тоннадан зиёд анорнинг салмоқли қисми бозорга ҳам чиқарилади. Оғилда эса икки бош сигир, ғунажин, бўрдоқига боқилаётган қорамоллар бор.
Муҳими, Пичоқчида бу оилага ҳавас қилиб, ундан ибрат олаётган хонадонлар кўпаймоқда. Ахир, ким ҳам пичоғи мой устида бўлишини истамайди?
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг