Пешкуликлар марказлашган оқава сув тармоғидан фойдаланмоқда

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилоятининг чекка тумани саналган Пешкуда хонадонларни тоза ичимлик сув билан таъминлаш, шунингдек, аҳолининг канализация тармоғи хизматидан фойдаланиши учун шарт-шароит яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Туман марказидаги Мустақиллик, Янгибозор, Чеқирчи, Навбаҳор маҳаллаларида илк бор ана шундай қулайлик яратилди.
— Ҳозир тўртала маҳаллада яшовчи тўққиз минг нафарга яқин аҳоли канализация хизматидан фойдаланиш имконига эга. Биз, пешкуликлар бундан бениҳоя хурсанд бўлдик, — дейди меҳнат фахрийси И. Умаров. — Негаки, яратилган қулайлик ҳудуддаги санитария-гигиена аҳволини яхшилашга олиб келади. Фуқароларнинг у ёки бу касалликка чалиниши эҳтимолини камайтиради.
Айтиш жоизки, бу хайрли иш Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) иштирокидаги “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Лойиҳанинг дастлабки босқичига кўра, вилоятдаги 195 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаётган аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминлаш назарда тутилган. Бинобарин, Пешкуда бу юмушлар давом эттирилиб, аҳоли хонадонларига улаш мақсадида жами 47,5 километр узунликда оқава сув тармоқлари тортилади. Тозалаш иншооти ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этилади. Лойиҳанинг тўлиқ амалга ошиши учун 9 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг