Пенсия ўз вақтида тушмаса, қаерга мурожаат қилиш керак?

15:11 09 Февраль 2026 Жамият
230 0

Маълумки, банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсиялар ҳар ойнинг 5-санасига қадар, нақд шаклда олувчиларга эса 4-27 саналарга қадар етказилади.

Пенсия жамғармаси мазкур белгиланган муддатларда маблағлар етказилмаган пенционер кимга ёки қаерга мурожаат қилишлари кераклиги тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

Маълум қилишича, бундай ҳолатларда мурожаатчилар Пенсия жамғармасининг 1271 ишонч рақамига, Telegramмʼдаги «pensiyauzbot» ботига, шунингдек, Instagram, Facebook ҳамда расмий веб-сайт орқали онлайн шаклда мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

«Ушбу мурожаатлар шу заҳотиёқ кўриб чиқилиб, батафсил маълумот берилади», — дейилади жамғарма хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?