Парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари кенгайтирилади
Қонун билан айрим қонунларга ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига бир қанча қўшимча ҳуқуқлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлиши кўзда тутилди:
- ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;
- қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳаси ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш;
- ҳар чоракда «ҳукумат соати» ва парламент сўрови доирасида масала киритиш.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг