Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан (599-сон, 14.10.2022 й.) "Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом билан паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланди.
Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.
Мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
— педагогик қайта тайёрлаш;
— касбий қайта тайёрлаш;
— махсус ўқув курсларда ўқитиш.
Мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
— тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);
— илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
— хорижда тажриба орттириш;
— мустақил ўқиб билим орттириш;
— масофавий таълим.
Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг Институт томонидан аттестациядан ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг