Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Андижон вилояти Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди. Эндиликда Саттаров Давронбек Хасанбоевич туман ҳокими лавозимида фаолият юритади.
Давронбек Саттаров 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. У 2005 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини кундузги таълим шаклида тамомлаган. Шунингдек, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқарув академиясининг кундузги бўлимини битирган.
Ушбу тайинловга қадар, Давронбек Саттаров Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Эндиликда у Пахтаобод тумани ҳокими сифатида ўз фаолиятини давом эттиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг