“Пахтакор”дан ғалаба, “Андижон“ мағлуб бўлди

10:23 05 Март 2026 Спорт
435 0

Кеча, 4 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда “Пахтакор” жамоаси “Қўқон-1912” клуби меҳмони бўлди.

Учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга “Пахтакор”дан Достон Ҳамдамов ва Пётр Паржишак муаллифлик қилди. “Қўқон-1912”нинг жавоб голига эса Тома Табатадзе муаллифлик қилди.

Куннинг иккинчи ўйинида эса “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди. Ўйин Акмал Рустамов бошқарувидаги жамоанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга ғолиблардан Ислом Кенжабаев ва Жамбули Жигаури муаллифлик қилди. “Андижон”нинг ягона жавоб голи эса Александре Андроникашвили ҳисобига ёзилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?