«Пахтакор» футбол клуби сотувга қўйилди
Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубининг 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорига асосан футбол клублари хусусийлаштирилиши белгиланган.
Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан футбол клубларининг бир давлат ташкилоти тасарруфида бўлиши соғлом рақобат муҳитини яратишга тўсқинлик қилиши билдирилган. Бугунги кунда, футбол клублари давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар тасарруфида қолиб, умумий бенефициар сифатида давлат бўлиб қолмоқда.
Ўз навбатида, ушбу ҳолат халқаро принципларга мувофиқ ҳисобланмайди. Шунга кўра, дастлаб жозибадорлиги юқори бўлган футбол клубларини хусусийлаштирган ҳолда хусусий секторнинг улушини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.
Шунга кўра, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини (кейинги ўринларда – Актив/Жамият) бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилади.
Давлат активидан келгусида фойдаланиш ва сотиб олишга қўйиладиган талаблар:
Футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
Футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
“Пахтакор” футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.
Талабгорларнинг сотиб олиш бўйича таклифлари қуйидаги ҳавола орқали “E-auksion” электрон савдо платформасида қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг