Пахта йиғим-теримига замонавий машиналар жалб этилмоқда

10:51 22 Август 2024 Жамият
171 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилояти давлатимиз раҳбарининг «Аграр соҳани замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида амалий-семинар бўлиб ўтди. Унда замонавий пахта терувчи машиналар билан танишилди.

— Одатда, пахта майдонидаги ҳосилни йиғиб олиш учун ўртача икки ой меҳнат қиламиз, — дейди фермер Гуландон Йўлдошева. — Бу орада ёмғир ёғиб, ҳосилнинг сифатига путур етиши ёки аҳоли яшаш пунктларидан олисда бўлган майдонга теримчиларни олиб бориб келишдаги муаммолар ҳам мавжуд. Ушбу техник воситалари 10 гектар майдондаги ҳосилни бир кунда териб олади. Қолаверса, уни сотиб олиш учун банклар томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда. Энг муҳими, тўловни бир йилда икки марта амалга оширса бўлади. Ана шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда пахта терувчи замонавий техник воситасини сотиб олишга қарор қилдим.

Андижонлик пахтакорлар жорий йилда 50 та терим машиналарини сотиб олиши режалаштирилган. Улар орқали вилоятдаги 70 минг гектардан иборат майдондан 266 минг тоннадан зиёд ҳосил йиғиб олиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?