Озодбек Назарбеков Тош ҳовли деворлари бузилишига муносабат билдирди

“Tashkent city”даги Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми — 2020» доирасида «Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда Маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳада амалга оширилаётган ва режадаги ишлар бўйича саволларга жавоб қайтарди.
Шунингдек, у ЮНEСКО рўйхатига киритилган Тош ҳовли маданий мероси объекти бузилганига муносабат билдирди.
– “ЮНEСКО рўйхатига кирадиган ушбу обиданинг деворлари бузилиши бўйича прокуратура ходимлари тегишли ишларни олиб боришяпти. Тез орада бунга алоқадор бўлган барча жиноятчиларга тегишли чоралар кўрилади. Лекин бунинг ўзи етарли бўлармикан? Бизда аввало маданий меросга бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Токи жамиятда тарихий обидаларни асраб-авайлаш муҳити шаклланмас экан, 50 йилдан кейин ҳам ҳар гал бу ҳолат такрорланганда «маданият вазирлиги қаерга қараяпти?» деган саволлар айланаверади”, деди Озодбек Назарбеков.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг