Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қайси ҳудуд етакчи бўлди?
2025 йилда Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 152,1 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг яхши кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайт этилиб, пойтахтда йил давомида 27,6 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Ундан кейинги ўринларда 21,5 трлн сўмлик кўрсаткич билан Тошкент вилояти иккинчи, 19,5 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарган Самарқанд вилояти учинчи поғонадан жой олган.
Шунингдек, ўтган йил давомида Қорақалпоғистон Республикасида 6,6 трлн сўм, Андижон вилоятида 9,6 трлн сўм, Бухоро вилоятида 11,3 трлн сўм, Жиззах вилоятида 3,3 трлн сўм, Қашқадарё вилоятида 10,2 трлн сўм, Навоий вилоятида 7,9 трлн сўм, Наманган вилоятида 8,5 трлн сўм, Сурхондарё вилоятида 3,2 трлн сўм, Сирдарё вилоятида 5,4 трлн сўм, Фарғона вилоятида 11,6 трлн сўм ҳамда Хоразм вилоятида 6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 9,7 фоизга кўпайган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг