«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 5-9 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда «Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш эълон қилди.
Унга кўра, ушбу кунларда кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли сабабли қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинади:
• Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
• Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
• Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг