Ўзэкспомарказида «Қурилиш UzBuild 2023» халқаро кўргазмаси ўтказилмокда

17:34 28 Февраль 2023 Иқтисодиёт
354 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

24-Халқаро «Қурилиш UzBuild 2023» кўргазмаси Ўзбекистон қурилиш саноатининг флагман тадбири бўлиб, ўз экспозициясини 2023-йил 28-февралдан 3-мартга қадар «Ўзэкспомарказ» МККнинг барча павильонларида ва очиқ кўрик майдонида намойиш этади.

Тошкент яна бир бор қурилиш соҳаси экспертлари ва мутахассисларини 4-Қурилиш саноати халқаро анжумани - IССIда жамламоқда. Анъанавий тарзда анжуман Ўзбекистоннинг энг йирик «Қурилиш- UzBuild» халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилмокда.

ICCI Ўзбекистондаги қурилиш саноатининг ягона мулоқот платформаси бўлиб, унда тайёргарлик ишларидан тортиб тайёр объектни бошқаришгача қурилишнинг барча босқичлари муҳокама қилинади. UzBuild - бу Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан тасдиқланган тадбир мақомига эга бўлган мамлакатдаги ягона қурилиш ва интерьер кўргазмасидир.

Ўз кўлами ва иштирокчилар сони бўйича UzBuild 2023 нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада №1 кўргазмаси мавқейини ишончли сақлаб келмоқда. Ўтган йилга нисбатан кўргазма икки баравар ўсиб, 15,000 квадрат метрни эгаллади бу жами кўргазма павильонлари, шунингдек очиқ кўча майдонини ташкил этади. Бу йил 350 та компания: Австрия, Беларус Республикаси, Германия, Дания, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон, Нидерландлар, Польша, БАА, Россия, АҚШ, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, Финляндия, Швейцария каби 22 мамлакатдан рекорд даражадаги иштирокчилар рўйхатга олинди. 60 фоизни хорижий иштирокчилар, 40 фоизни маҳаллий иштирокчилар ташкил этди.

Анжуман делегатлари орасида йирик хорижий ва маҳаллий қурилиш компаниялари вакиллари, қурилиш, пардозлаш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи экспертлар, қурилиш ва кўчмас мулкни бошқариш бўйича мутахассислар, урбанистлар, ишлаб чиқарувчилар, илмий доиралар вакиллари, меъморлар, дизайнерлар ва тегишли соҳалар мутахассислари қатнашмоқда.

Кўргазма доирасида, шубҳасиз, қурилишда юзага келадиган кўплаб муаммолар ҳал қилишда ёрдам берадиган фойдали маълумотлар билан танишиш имконияти мавжуд.

 

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?