Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси тайинланди

13:21 17 Июнь 2025 Жамият
411 0

Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров Анқара шаҳрида иш бошлади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги маълум қилди.

У Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош бошқармаси бошлиғи, элчи Аҳмет Жемил Мироғлуга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.

Расмийлар 21−22 июнь куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида Ўзбекистон делегациясининг иштирокини муҳокама қилишган.

Аҳмет Жемил Мироғлу, ўз навбатида, янги элчига Истанбулдаги Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишга яқиндан кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли Илҳом Ҳайдаров 2024 йил июль ойидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?