Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинланди
Фото: ЎзA
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси бўлди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Дипломат 47 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) ва Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Сиёсий фанлар доктори (DsC) даражасига эга.
Нуримбетов меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида бошлаган.
2003 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, ўтган йиллар давомида вазирликнинг марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Германия ва Испаниядаги элчихоналарида турли лавозимларда ишлаб, ташқи ишлар вазири ўринбосари даражасига кўтарилган.
Бундан ташқари, 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори вазифасида ишлаган. Немис, испан ва инглиз тилларини мукаммал билади.
Раҳматулла Нуримбетов 2022-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонасига раҳбарлик қилган Нодир Ғаниевнинг ўрнига тайинланди. У Стокголмга тайинланишидан аввал 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг