Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.
Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор йўналишларда амалий ва конструктив мулоқотни давом эттириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ПИ билан биргаликда ўтказиладиган тадбирлар, хусусан 2025 йил юртимизда бўлиб ўтадиган 150-юбилей Ассамблеяга тайёргарлик кўриш ва унинг доирасидаги тадбирларни ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мартин Чунгонг таъкидлаганидек, бўлажак Ассамблеянинг асосий мавзуси Ўзбекистон томонининг устувор йўналишлари ва таклифларидан келиб чиқиб белгиланади.
— Тошкент саммити нафақат ПИ, балки бутун жаҳон парламент ҳаракати учун тарихий аҳамиятга эга бўлади. Унинг доирасида қабул қилинган қарорлар ташкилотимизнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилайди — деди, Мартин Чунгонг.
Мулоқот чоғида жорий йилнинг май ойида Самарқандда ўтказиладиган Осиё хотин-қизлар форуми дастуридан махсус парламент сегменти ўрин олгани таъкидланиб, уни муваффақиятли ўтказилишида ПИнинг кўмагига умид билдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг