Ўзбекистоннинг гилам экспорти ҳажми ошди

15:19 19 Февраль 2023 Иқтисодиёт
663 0

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижий давлатларга қиймати қарийб 44 млн. AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган.

Гилам экспорти ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 1,9 млн. AҚШ долларига ошган.

2022 йилда Ўзбекистон энг кўп гилам экспорт қилган асосий давлатлар (AҚШ долларида):

— Қирғиз Р. – 25,3 млн.

— Озарбайжон – 5,5 млн.

— Россия – 4 млн.

— Афғонистон – 3,6 млн.

— Тожикистон – 2,7 млн.

— Қозоғистон – 1,6 млн.

— АҚШ – 512 минг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?